Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
«Собиқ турмуш ўртоғи томонидан калтакланган аёлга суд-тиббий экспертизаси тайинланган» — Наманган вилояти ИИБ
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати Effect.uz'да эълон қилинган хабарни тасдиқлади.
Хабарингиз бор, Effect.uz сайтида Наманган шаҳрида яшовчи аёл турмуш ўртоғи томонидан калтакланганлиги тўғрисида маълумот эълон қилинган эди. Вилоят ИИБ Ахборот хизмати мазкур воқеа юзасидан расмий муносабат берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 февраль куни 102 рақами орқали ички ишлар органларига бу ҳақда хабар келиб тушган.
Ҳодиса жойига чиқиб ўрганилганда, Наманган шаҳар, “Зиёкор” МФЙда яшовчи М.А ҳамда қариндоши М.Б биргаликда собиқ турмуш ўртоғи М.С билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик юзасидан жанжаллашиб, унинг бош қисмига қасддан уриб, тан жароҳати етказган.
“Ҳолат юзасиндан судга-оид тиббий экспертиза тайинланиб, тан жароҳат олган шахс суд тиббий текширувидан ўтказилганлигини маълум қиламиз. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.