Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 219

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 321

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

23:47 / 2023-02-27 1362 0 Ҳодисалар

9 минг «кўкат» билан қўлга тушган прокуратура терговчисига жиноят иши очилди

У жиноят ишини енгиллаштириб, ҳал қилиб беришни ваъда берган.

world-news

Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчиси 9 минг “кўкат” олиб турган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Effect.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Шамсутдиновга кўра, 26 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.  Унда Оҳангарон шаҳар прокуратураси биносини қўриқлаш хизматини олиб борувчи қоровул прокуратура терговчисининг иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида терговга жалб қилинган фуқаро Э.дан жиноят ишини енгиллаштириб, ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 9.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган. 

27 февраль куни Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш), қўриқлаш хизмати қоровулига нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик), 28-211-моддалари (Пора беришда - иштирокчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш