Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Қорақалпоғистонда бир нечта мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши очилди
Тўрткул туманида содир бўлган сув тошқинлари ортидан жиддий текширув ўтказилди, натижада...
Жорий йилнинг 24 февраль куни Тўрткўл тумани “Калтаминор” овул фуқаролар йиғинида содир бўлган сув тошқини ҳодисаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси расмий маълумот берди.
Унда қайд этилишича, мазкур овул фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи “Калтаминор-1” каналининг ўнг қирғоғида сувнинг кўтарилиши ҳисобига кенглиги 5 м, чуқурлиги 1,78 м бўлган сув тошиб чиқиш ҳодисаси содир бўлган.

Тошқин натижасида шу ҳудудда яшовчи 7 нафар фуқаронинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик иншоотларига зарар етказилган. Сув тошқини жараёнида жароҳатланган фуқаролар бўлмаган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан шу куни соат 7 га қадар сув тошқини бартараф этилиб, тўпланиб қолган сувдан ҳовли, ер майдонлари тозаланган.

Ҳодиса жойига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, Вазирлар Кенгаши ҳамда республика прокуратураси масъуллари етиб бориб, вазият жойида ўрганилди.
Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳудудий сектор раҳбарлари ҳамда бошқа масъулларга тегишли топшириқ берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан “Пахта Арна Найман” ирригация тармоқлари бошқармаси ва Тўрткўл туман Ирригация бўлими мансабдор шахслари ҳамда бошқаларга нисбатан жиноят кодексининг 203, 207 ва 229-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида фуқароларга етказилган зарарни аниқлаш юзасидан экспертиза тайинланган.