Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистонда вабо касаллиги тарқалгани ростми?
Ўзбекистонда мавжуд ичимлик ва очиқ сув ҳавзалари доимий равишда мутаҳассислар томонидан назорат қилинмоқда.
Сурия, Африка ва Афғонистонда Вабо касаллиги кенг тарқалмоқда. Қўшни Қозоғистон Республикаси аҳолини касалликдан ҳимоя қилиш мақсадида чегара назоратини кучайтирди.
Вабо Ўзбекистонга ҳам кириб келиши мумкинми? Республикада бу ҳолат қанчалик хавфли?
СEО ва ЖСҚ бошқарма бошлиғи Рустам Икромов ушбу саволга жавоб берди. Маълум қилинишича, инсоният тарихида янги касаллик ҳисобланмаган ушбу касаллик ҳозирда юртимизда йўқ. Ушбу инфекция кўпроқ сув ва ифлосланган овқатлар орқали юқади.
Вабо дарё сувида 15 кундан 5 ойгача, музда бир неча ой, денгиз сувида 2 ҳафта, сув ҳавзаларида 15-30 кун, сут ва ёғда 1 ойгача, картошкада икки ҳафтагача сақланиб туради. Бироқ қайнатилган сув ва бошқа махсулотлар вабо бактерияларини тез ўлдиради.
«Айнан иқлими иссиқ мамлакатларда ҳозирда ҳам тез-тез вабо учраб туради. Бу асосан, Африка давлатларида. Вабо белгилари билан саломатликда қандайдир ўзгаришлар бўлаётган бўлса, бизда унга қарши курашиш ва эпидемияни олдини олишда барча зарур чоралар етарлича шакллантирилган», - дейди Рустам Икромов.
Маълумотларга кўра, ушбу касалликнинг энг асосий белгиси — ўткир диарея! У одамдан одамга кўп ҳолларда сув орқали юқади. Шу боис ҳам Ўзбекистонда мавжуд ичимлик ва очиқ сув ҳавзалари доимий равишда мутаҳассислар томонидан назорат қилинмоқда.