Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Жиззах ва Самарқанд вилоят МИБга янги раҳбарлар тайинланди
Мазкур тайинловлар Бош прокурорнинг буйруғи билан амалга оширилди.
Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевнинг буйруғи билан Бекзод Шоимович Менглиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар, Менглиев Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Бунгача ушбу лавозимда Суръат Жаббаров фаолият юритганди.
Бекзод Менглиев — 1985 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2009 йилда Суд ижрочилари Тошкент вилояти Тошкент туман бўлими суд ижрочиси вазифасидан бошлаган. 2015 йилда Суд департаменти Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Сўнгра, 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг бўлим бош инспектори лавозимида ўз ишини давом эттирган.
Шунингдек, Суръат Жаббаров Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача ушбу лавозимда Мехрож Насруллаев фаолият юритганди.
Мазкур тайинловга қадар, Суръат Жаббаров Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Суръат Жаббаров — 1976 йил Жиззах вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2002 йилда Самарқанд вилояти Сиёб туман прокуратураси иш ўрганувчиси вазифасидан бошлаган. Сўнгра, Самарқанд вилояти, Тошкент шаҳар ва Жиззах вилояти прокуратура органларида турли лавозимларда иш олиб борган.
2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттирган.