Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Самарқандда меҳмонхона 7,6 млрд сўмлик электр энергиясини «ўғирлагани» маълум бўлди
Меҳмонхона 16,9 млн кW ҳажмдаги электр энергиясини сарфлаб юборган, яъни бу 85 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Самарқанд шаҳрида меҳмонхона томонидан 7,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
Маълум бўлишича, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида Самарқанд шаҳар, Сўғдиёна мавзесида фаолият юритиб келаётган “Dobusya Samarqand Aqualand” МЧЖда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Хусусан, ушбу тадбиркорлик субъектига тегишли меҳмонхонада яширинча ўрнатилган ўчиргич орқали электр ҳисоблаш тизимига ташқи таъсир кўрсатилганлиги маълум бўлди. Натижада истеъмолчига 16,9 млн кW⋅соат ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 7,6 млрд сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 85 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
“Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди”, — дейилади хабарда.