Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
ДХХ ҳалқумига «чипқон» чиққан фермерларни қўлга олди
Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирда бир нечта шахслар қўлга олди.
Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди, дея хабар бермоқда ДХХ Ахборот хизмати.
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Қашқадарё
Косон туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари 2011 йил туман ҳокимлиги томонидан мазкур хўжаликка 49 йил муддатга ижарага берилган 50 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млрд. 200 млн. сўм талаб қилиб, олдиндан 590 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Касби туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса фермер хўжалик раҳбари ўзининг муқаддам судланганлигига қарамасдан, 1981 й.т. таниши билан биргаликда, мазкур хўжаликнинг пахта ва ғалла етиштиришга мўлжалланган 35 гектар суғориладиган ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млрд. 200 млн. сўм талаб қилиб, олдиндан 380 млн. сўм олган вақтларида ушланди.
Касби туманида қайд этилган яна бир ҳолатда деҳқончиликка ихтисослашган фермер хўжалик иш юритувчиси мазкур хўжалик раҳбарининг унга билдирган ишончини суиистеъмол қилиб, 14 гектар ер майдонини 130 млн. сўмга сотган вақтида ушланди.
Шунингдек, ушбу ер майдонини харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган Касби туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими 5 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Сирдарё
ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё туманида яшовчи, 1980 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган шахс, унга туман ҳокимининг 2021 йилдаги қарорига асосан томчилатиб суғориш усули билан интенсив боғдорчилик фермер хўжалиги ташкил этиши учун ажратилган 4,5 гектар ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.