Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
ИШИД Туркия ва Суриядаги зилзилалардан фойдаланиб қолиши мумкин
Зилзилалар фонида ИШИД ўз режаларини амалга ошириш, қотиллик, қасос олиш ҳамда тартибсизлик ва терроризмни тарқатиш учун имконият топиши мумкин.
Туркия жануби ва Сурия шимоли-ғарбида содир бўлган зилзилалар ушбу ҳудудларда ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларининг фаоллашишига олиб келиши мумкин, деди Иордания армиясининг истеъфодаги бригада генерали Ауда ал-Шудейфат РИА Новостига.
“Зилзила Туркия ва Суриянинг кенг ҳудудларида содир бўлди. Ушбу ҳодисаларни мавжуд воситалар, оммавий ахборот воситалари, таҳлиллар ва топилмалар орқали кузатиш бу ҳудудларда жуда кенг тарқалган ИШИД ҳаракатларини кўрсатади. Улар дунё зилзила оқибатлари ва урушлар билан банд бўлганини ҳисобга олиб, бемалол ҳаракат қилмоқда”, — деди ал-Шудайфат.
Собиқ Иордания армияси аъзосининг фикрича, зилзилалар фонида ИШИД ўз режаларини амалга ошириш, қотиллик, қасос олиш ҳамда тартибсизлик ва терроризмни тарқатиш учун имконият топади.
“Ихтисослашган лагерларда ўсган ИШИД жангариларининг ўғиллари тарқалиши, қочиши, зилзила оқибатида бошпанасиз қолган одамлар орасига яширинишлари, уларнинг эҳтиёжлари ва шароитларидан фойдаланиш учун қулай имконият топиши мумкин”, — деди ал-Шудайфат.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Суриянинг Хомс вилоятида ИШИД жангариларининг ҳужуми оқибатида 50 дан ортиқ қўзиқорин терувчи ҳалок бўлди.
6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар тўққиз соатлик интервал билан содир бўлди. Охирги маълумотларга кўра, 41 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.