Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Тошкентда яна педофил пайдо бўлдими?
Мактаб боласини 29 ёшли эркак судраб, олиб кетмоқчи бўлган. Ҳозирда у маҳкамада сўроқ қилинмоқда.
Ижтимоий тармоқларда эркак киши ёш болани қўлидан ушлаб тортганлиги ва бола ундан қочиб кетганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 февраль куни тахминан соат 12.35 ларда Яшнобод тумани Авиасозлар-2 даҳасидаги 151-сонли умумий ўрта таълим мактабида номаълум шахс шу мактаб ўқувчиси 2011 йилда туғилган М.О.ни тўхтатиб, қўлидан ушлаб: “Шу мактабда таҳсил оласанми?” - деб сўраган.
Вояга етмаган М.О. ушбу шахсни танимаганлиги сабабли у билан гаплашмаслигини билдириб, қўйиб юборишини айтган, сўнг уйига кетган. Бола ҳозирда ота-онасининг ёнида соғ-саломат ҳолатда.
Ушбу ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ўрганишлар жараёнида видеода акс этган шахс 1994 йилда туғилган М.У. эканлиги аниқланган.
“Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 1 февраль куни Тошкентда 12 ёшли қизнинг жасади зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилган эди.