Qidirish

10:37 / 2023-02-20 292 0 Ҳодисалар

Қашқадарёда онасини калтаклаган ўғилга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мазкур жиноят юзасидан мутасаддилар иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб  ўтган. Унда маҳалла фаолларининг фаолияти кескин танқид остига олинган.

world-news

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида онасини калтаклаган ўғилга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, туманни “Халқобод” маҳалласида яшовчи фуқаро муқаддам ЖИБ Шаҳрисабз туман судининг 2022 йил 3 ноябрдаги қарорига кўра, МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, яъни 600 минг жарима жазоси тайинланган.

Шундан сўнг, 2023 йилнинг 15 январь куни соат 18.00 ларда яшаш уйида онаси билан ўзаро жанжал қилиб, уни уриб тан жароҳати етказган. Ҳозирда онасига тан жароҳати етказган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Мазкур воқеа юзасидан Шаҳрисабз туманидаги 74-мактабда “Халқобод” МФЙда содир этилган тан жароҳати етказиш жинояти муҳокамаси бўлиб ўтди. 

Унда Шаҳрисабз туман ИИБ раҳбарияти, бўлим ҳузуридаги Тергов бўлими, маҳалла бешлиги ва фаоллар ҳамда жинот содир этган шахснинг оила аъзолари иштирок этишди. 

Муҳокама йиғилишида бу оиладагилар бундан олдин ҳам бир-бири билан низолашиб юрганини маҳалла фаоллари, қариндошлар билгани ҳолда бу шахснинг турмуш тарзи ва оиладаги муносабатларини ўрганиш ишларига панжа орасидан қарагани туфайли тан жароҳати етказиш жинояти юзага келишига сабаб бўлгани танқид остига олинди. 

Фуқароларнинг кундалик ташвиши ва маиший муаммолари билан шўғулланиши лозим бўлган маҳалла бешлиги “хонадонбай”, “фуқаробай” ишларни амалга оширишда уларни огоҳ ва ҳушёр иш олиб бориб, бу қўшнилар турмуш тарзини вақтида ўрганганида бу жиноятнинг олди олинарди.

Ҳолат бўйича мутасаддилардан изоҳ сўралиб, ҳар бир маҳалла фаоллари ўз ишини жонлантириши, зиммасидаги масъулиятни ҳис этган ҳолда фаолият олиб бориши, “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги зиммасига келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш борасида аниқ манзилли вазифалар юкланди.

Бундан кейин бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш юзасидан мутасаддилари олдига аниқ вазифалар қўйилиб, тегишли тавсия ва таклифлар берилди”, — дейилади хабарда.             

Изоҳлар 0

Фикр билдириш