Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Ким Чен Иннинг синглиси АҚШга таҳдид қилди
Охирги марта Шимолий Корея томонидан учирилган ракета 2022 йилнинг 4 октябрида Тинч океанига тушганди.
Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон АҚШнинг Тинч океанига ракета учиришни фаоллаштириш ҳаракатларига жавобан таҳдид қилди. Унинг баёноти душанба куни ТсТАК ахборот агентлиги томонидан чоп этилган.
“Сўнгги пайтларда Корея ярим оролида Америка қўшинларининг стратегик зарба берувчи қуроллари ҳаракати фаоллашди”, — деди Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимини эгаллаган Ким Ё Чжон.
Унинг сўзларига кўра, Пхенян уларнинг КХДР хавфсизлигига таъсирини диққат билан инобатга олади ва тегишли жавоб чораларини кўради.
“Тинч океанидан бизнинг синов майдончаси сифатида фойдаланиш частотаси АҚШ қўшинлари ҳаракатларининг табиатига боғлиқ” ва Пхеняннинг вазиятни янада кучайтираётган фанатикларни жавобгарликка тортиш иродаси ўзгармайди”, - деб қўшимча қилди у.
Охирги марта Шимолий Корея томонидан учирилган ракета 2022 йилнинг 4 октябрида Тинч океанига тушганди. Бунгача Пхенян бундай синовларни фақат 2017 йилнинг сентябрь ойида ўтказган эди.
Шимолий Корея жорий йилда фаол ракета синовларини давом эттирмоқда. Масалан, 18 февраль куни Пхенян “Хвасон-15” қитъалараро баллистик ракетасини учирди, у Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасига, шимолий Хоккайдо оролидан 200 километр ғарбда қулаган.