Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
АҚШ ва Корея учун жиддий сигнал. Ким Чен Ин яна «Хвасон-15» қитъалараро баллистик ракетасини учирди
Ракета 5768,5 км баландликка кўтарилиб, Япония денгизидаги сохта нишонни йўқ қилган.

Шимолий Корея ҳарбийлари шанба куни “Хвасон-15” қитъалараро баллистик ракетасини учирди, у 989 км масофани босиб ўтди. Бу ҳақда якшанба куни Корея марказий ахборот агентлиги (KCNA) хабар берди.
Нашрнинг маълум қилинишича, баллистик ракета учирилиши тўғрисида Шимолий Корея ҳеч кимни огоҳлантирмаган. Таъкидланишича, ракета 5768,5 км баландликка кўтарилиб, Япония денгизидаги сохта нишонни йўқ қилган.
“Машқларга 2022 йил ноябрь ойида янги турдаги қитъалараро ракета “Хвасон-17”ни учириш билан ажралиб турган ва “стратегик вазифалар ишониб топширилган бўлинмалар” орасида энг тажрибали ва жанговар тайёргарликка эга бўлган “биринчи қизил байроқ қаҳрамон компанияси” иштирок этди. Маневрлар ҳақидаги буйруқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин томонидан имзоланган.
АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳарбий таҳдиди шу қадар жиддий тус олаётган ва уни эътибордан четда қолдириб бўлмайдиган вазиятда ўтказилган кутилмаган ISBM машқлари КХДР стратегик ядровий кучларининг ҳалокатли ҳужумга тайёрланиш бўйича узлуксиз саъй-ҳаракатларидан далолат беради”, — дейилади KCNA хабарида.
Шанба куни Корея Республикаси штаб бошлиқлари қўмитаси маҳаллий вақт билан соат 17:22да (Тошкент вақти билан 13:22) Пхенян яқинидаги Сунан ҳудудида узоқ масофали баллистик ракета денгизга қараб учирилгани ҳақида маълум қилди.
Сеул маълумотларига кўра, ракета тахминан 900 км масофани босиб ўтган. Кейинчалик Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Пак Чин бу қитъалараро баллистик ракета бўлиши мумкинлигини тан олди. Бу Шимолий Кореянинг жорий йилда иккинчи ракета учириши - аввалгиси 1 январда бўлган эди.
Жума куни Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги вакили, агар иттифоқчилар жорий йилда қўшма машғулотлар ўтказиш бўйича кенг кўламли режаларини амалга оширса, Сеул ва Вашингтон мисли кўрилмаган жавобга дуч келишини айтди.



