Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

23:26 / 2023-02-18 1133 0 Жамият

Тошкентда бир оиланинг тўрт нафар аъзоси овқатдан заҳарланиб вафот этди

Уларнинг барчаси Оққўрғон тиббиёт бирлашмаси “Жонлантириш” бўлимида вафот этган. Ҳозирда оиланинг икки нафар аъзоси тирик.

world-news

Тошкентда бир оиланинг тўрт нафар аъзоси овқатдан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Effect.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум қилинишича, 17 февраль куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманининг Бирлик маҳалласида яшовчи оилада оммавий равишда овқатдан заҳарланиш ҳолати содир бўлди.  

Маълум қилинишича, воқеа жойида оиланинг 3 нафар аъзоси: 1961 йилда туғилган аёл А.З., 1978 йилда туғилган эркак Х.М. ва 1982 йилда туғилган аёл С.Р. вафот этган. 

Шунингдек, ушбу хонадонда яшовчи 18 ёшли Р.М., 20 ёшли Д.М., 11 ёшли Т.М. ва 2 ёшли Ҳ.А.лар “номаълум этиологик заҳарланиш” ташхиси билан Оққўрғон туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан 18 ёшли Р.М. Оққўрғон туман тиббиёт бирлашмаси “Жонлантириш” бўлимида вафот этган.

Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасида фуқаролар марҳумларнинг ўлими бўйича суд тиббий ташхис “Ис газидан ўткир заҳарланиш. Мурда доғларининг оч пушти рангдалиги, ички аъзолар пушти рангга кириши.

Қоннинг суюқ ҳолати. Ички аъзоларнинг тўлақонлиги. Мия ва ўпка шиши. Номаълум этиологияли овқатдан заҳарланиш” эканлиги қайд этилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш