Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Ҳатайдаги даҳшатли зилзиладан 13 кун ўтиб, яна 3 киши қутқарилди
Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 80 давлатдан 11 минг нафар қутқарувчилар келган.
Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятида содир бўлган даҳшатли зилзиладан 13 кун ўтиб, вайроналар остидан 3 киши, жумладан бир бола қутқариб олинди.
“Хушхабар шанба куни Антакя шаҳридан келди, у ерда қутқарувчилар Туркманбоши кўчаси бўйлаб генерал Шукру Канатли кварталидаги уйлардан бирининг вайроналарини саралаётган эди.
Шахслари ҳали аниқланмаган эркак, аёл ва бола зилзиладан 296-соат ўтиб қутқариб олинди ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилди”, — дейилади хабарда.
Эпицентри Туркиянинг Қаҳраманмарас шаҳрида содир бўлган икки даҳшатли зилзила қурбонлари сони 40 мингга яқинлашди. Президент Режеп Тоййип Эрдоған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.