Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Тошкентдаги дарахткушлик ортидан жиноят иши очилди
“Modern Techno“ МЧЖ га қарашли бўлган ҳудудда мавжуд 100 та дарахтнинг 35 таси ноқонуний равишда йўқ қилинган.
Тошкент шаҳридаги дарахткушлик ортидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев маълум қилди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Камолот маҳалласи, Мирзо Улуғбек кўчаси ҳудудида дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолат Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, “Modern Techno“ МЧЖ га қарашли бўлган ҳудудда мавжуд 100 та дарахтнинг 35 таси ноқонуний равишда йўқ қилинган. Дастлабки, ҳисоб китобларга кўра, етказилган дарар миқдори 192 млн сўм. Ҳужжатлар прокуратурага тақдим этилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.
Маълумот учун, Президентнинг тегишли Фармонига асосан, ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт ва буталар учун компенсация тарзида қўшимча 100 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиш бўйича қўшимча мажбуриятлар юклатилади.