Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 20

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 101

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 190

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 218

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 196

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 321

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 295

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 270

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

16:01 / 2023-02-18 394 0 Сиёсат

«Бу оғир пайтларда биз Туркия билан биргамиз» — Саидов зилзила бўлган ҳудудларга борди

Ташқи ишлар вазири Чавушўғлу билан учрашувдан сўнг, этник ўзбеклар яшайдиган маҳаллага борди. 

world-news

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг Газиантеп вилоятида ҳамкасби Мевлут Чавушўғлу билан учрашди.

Учрашувда Саидов  Ўзбекистон Президенти ва халқи номидан Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирган.

Ушбу табиий офат оқибатлари барчамизнинг қалбларимизни чуқур яралади. Бу оғир пайтларда биз Туркия билан биргамиз”, — деб ёзган Саидов ўзининг Telegram каналида. 

Мазкур учрашув ҳақида Чавушўғлу ҳам Twitter саҳифасида пост қолдирди.

Биз оғир дамларда бизни тарк этмаган қардош Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидовга бирдамлик ташрифи учун миннатдормиз, — деб ёзди Чавушўғли.

Учрашувдан сўнг Бахтиёр Саидов 10000 дан ортиқ этник ўзбеклар яшайдиган Овакент маҳалласида бўлди. 

Маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун дунёнинг турли бурчакларидан бу ерга келган барча ватандошларимиздан миннатдормиз. Мудофаа вазирлиги кўчма госпитали 2000га яқин жароҳатланганларга ёрдам кўрсатди, ФВВ ходимлари эса вайроналар остидан 30 дан ортиқ одамни қутқариб олди”, — деб ёзди у. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзила оқибатида 39 672 киши ҳалок бўлган, 105 505 киши жароҳатланган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш