Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

14:30 / 2023-02-18 470 0 Ҳодисалар

Сурхондарёда ЙПХ ходимига пора берган фуқарога жиноят иши очилди

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

world-news

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида ИИБ йўл-патруль хизмати ходимига пора берган фуқаро қамоққа олинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан вилоят прокуратураси баёнот берди.

Маълум бўлишича, 2023 йил 25 январь куни Термиз шаҳар “Мангузар” маҳалласи ҳудудида жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жарима майдончаси ёнида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Л.Ж. ушбу куни ЙПХ инспектори О.А. томонидан, ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённомани бекор қилиш ва Термиз шаҳар йўл ҳаракат хавфсизлик бўлими жарима майдончасида вақтинча сақланаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситасини чиқариб бериши эвазига ИИБ ЖХХ ЙҲХБ  ЙПХО 1-сафарбарлик отряди командирига 2 млн. сўм миқдорида пул маблағларини пора тариқасида берган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тезкор ходимлари томонидан ҳолислар иштирокида ашёвий далиллар билан ҳодиса жойида ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан 27 январь куни фуқаро ЛЖ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги ва муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари Термиз шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш