Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 225

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 356

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

19:42 / 2023-02-17 1289 0 Ҳодисалар

Жиззахда «запал» бўлган ИИБ ходими «учди»

Ғаллаорол тумани ИИБнинг 4 нафар раҳбар ходимларига профилактика инспекторининг фаолияти устидан етарли назорат ўрнатмаганликлари учун интизомий чоралар қўлланилди.

Жиззахда ярим кечаси хизмат вазифасидан четга чиқиб, бировнинг хотини билан ушланган ИИБ ходими ишдан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишич, ушбу воқеадан сўнг Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор А.Икрамов назоратида хизмат текшируви ўтказилиб, воқеага ойдинлик киритиш чоралари кўрилди.

Суриштирув давомида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ИИБ 2-сонли ИИБ ЖХХ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика инспектори Ж.Х.нинг бир неча нафар шахслар билан келишмовчилиги юзага келган. 

Ўрганиш ишлари давомида капитан Ж.Х.нинг Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси ҳамда Ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг бир қатор бандларини бузганлиги аниқланиб, ходим  ички ишлар органлари хизматидан бўшатилди.

Шунингдек, Ғаллаорол тумани ИИБнинг 4 нафар раҳбар ходимларига профилактика инспекторининг фаолияти устидан етарли назорат ўрнатмаганликлари учун интизомий чоралар қўлланилди. 

Юқоридагилар билан бир қаторда, воқеанинг айрим иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларида ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва қонуни қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани судига юборилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш