Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

14:04 / 2023-02-17 1428 0 Ҳодисалар

«Ака-ука гриммлар»: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупциявий ҳолатни фош этди

Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигидаги давлат харидлари бўйича ўтказилган тендерда ака-укага тегишли бўлган МЧЖлар иштирок этган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар бермоқда.

world-news

Маълум қилинишича, агентлик томонидан ўтказилган мониторинг натижасида Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигидаги 796 000 000 сўмлик тиббий асбоб-ускуналар учун 2023 йил 10 февраль куни ўтган давлат харидида «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси (Рақобат ва холислик принципи), 23-моддаси ( Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси) 14-моддаси (Манфаатлар тўқнашуви), 42-моддаси (Иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари) ва 46-моддаси (Давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилганлиги аниқланган.

“Жумладан, давлат харидларида иштирок этган талабгорлар яқин қариндош ака-укаларга тегишли бўлган, яъни ўзаро аффилланганлиги ҳолатлари мавжуд”, дейилади агентлик хабарида.

Шунингдек, мазкур давлат хариди бўйича Харид комиссияси томонидан фойдаланган компьютерларнинг IP-манзиллари маълумоти ўрганилганда харид комиссияси раиси, аъзолари (овоз бериб баҳолаш ваколатига эга) ва комиссия котиби 2023 йил 10 февраль куни соат 21:05 дан 21:11 гача, яъни ўртача 6 дақиқа вақт ичида IP-манзили бир кишига тегишли бўлган компьютер орқали бошқарилиб, харид натижалари баҳоланганлиги ва баённома расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилган ва чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган, шунингдек, ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўровнома киритилган.

Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан 2023 йил 13 февраль куни Агентликка тақдим этилган хатга кўра, Агентликнинг тақдимномасида қайд этилган камчиликлар бартараф этилиб, Харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш