Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
«Инсон омилисиз ўз-ўзидан автоматик равишда узилиш ҳолатлари кузатилмоқда» –Энергетика вазирлиги водийликлардан узр сўради
Сўнгги кунларда водий вилоятларининг газ қувурларида босимнинг меъёрдан пасайиши натижасида айрим ҳудудлардаги хонадонларнинг табиий газ таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Бу эса, ўз навбатида истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабининг кескин ошишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва унинг истеъмоли ўртасидаги меъёрни таъминлаш, хусусан, энерготизимда юзага келиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли чекловлар киритишга мажбур.
Шунингдек, электр қурилмаларида юкламанинг ортиши натижасида айрим ҳудудлардаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида инсон омилисиз ўз-ўзидан автоматик равишда узилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
“Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида мутахассислар томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда. Юқоридаги ҳолатлар туфайли келтирилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.