Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Янгибозор ҳокими Ўктамбой Қурбонов лавозимидан олинди. У бир йил аввал фермерларни ҳақорат қилган
Хоразм вилоят Янгибозор тумани ҳокими Ўктамбой Қурбонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Аввалроқ Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимида ишлаган Ўктамбой Қурбонов 2018 йил Президентнинг Хоразмга ташрифи доирасида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига кўтарилган.
У Янгибозор туманига 2020 йил март ойида ҳоким этиб тайинланган. Қурбонов 2018 йилдан 2020 йилгача Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ўктамбой Қурбонов – президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоевнинг акаси ҳисобланади. Ў.Қурбоновга 2021 йил ноябрида вилоят ҳокими (ҳозирда собиқ) Фарҳод Эрмановнинг тегишли фармойишига кўра “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланган.
Бундан ташқари, Янгибозор собиқ ҳокимининг 2021 йил декабрда фермерларни куракда турмас сўзлар билан ҳақоратлаган аудиоси тарқалган эди.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир