Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 14

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 188

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

17:42 / 2023-02-15 1114 0 Ҳодисалар

«4 нафар эркак қамоқда» – Бош прокуратура Бўстонлиқда зўрланган аёл иши бўйича қўшимча маълумот берди

Аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида турмуш ўртоғи Россияга ишлагани кетган 39 ёшли аёл ўз фарзандлари кўз ўнгида зўрлангани ва шафқатсизларча калтаклангани ҳақида хабар берган эдик.

world-news

Бош прокуратура нохуш вазият ортидан Жиноят кодексининг 118 (Номусга тегиш) ва 119-модда (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)лар билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, гумонланувчи тариқасида 25-27 ёшли 4 нафар эркак (тезкор) процессуал тартибда ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳолат 2022 йилнинг 28 декабрь куни Бўстонлиқ тумани “Чимбойли” қишлоғи ҳудудида содир бўлган.

Айни вақтда Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган. Шунингдек, ҳолат юзасидан 10 га яқин суд тиббий ва бошқа турдаги экспертиза тайинланган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш