Qidirish

15:02 / 2023-02-15 280 1 Жамият

«Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони бўйича тузилган битими шартлари ўзига хос бўлиб, улар бошқа объектларга нисбатан қўлланилмайди» — Гонконг оператор-компанияси

«Ўзбекистон мустақиллиги» инвестициявий блоки бўйича Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги  Битим  оператори бўлган «Surhan Gas Chemical Operating Company» МЧЖ ХК  расмий баёнот билан чиқиб, оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистон халқи манфаатлари йўлида республикамизда очиқ тадбиркорлик фаолиятини юритаётган ҳорижий  компаниялар обрўсига путур етказмасликка чақирди. 

world-news

Компанияда қайд этилишича, Гонконгдаги  Surhan Investments Limited компанияси Битимга кўра инвестор саналади. Ушбу лойиҳа жуда кўп маблағ талаб этади ва инвесторнинг уни молиялаштиришга билдирган розилиги унинг Ўзбекистон Республикаси тараққиётига ва иқтисодиёти барқарорлигига бўлган ишончини яққол намоён этади. 

«Ўзбекистон мустақиллиги» инвестициявий блоки бўйича битим 2017 йилда имзоланган эди. Гарчи 1975 йилда «Ўзбекнефть» бирлашмаси томонидан илк қудуқ бурғуланган бўлсада, ўша пайтда конда ўзлаштириш ва қазиб олиш ишлари олиб борилмаган эди. 

Кондаги заҳираларни қазиб олиш қийин, ундаги газ таркибида олтингугурт  миқдори юқори, коннинг ўзи жуда мураккаб тоғ-геологик шароитлари билан тавсифлангани боис, сўнгги 40 йил ичида  кондан фойдаланишнинг имкони бўлмади. Бу маълумотларни  DeGolyer & MacNaughton халқаро компанияси ҳам тасдиқлайди.

Инвестор бу ерда геология қидирув ишларини олиб бориш, конни ўзлаштириш, завод ва зарур инфратузилмани қуриш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Лойиҳага йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2 млрд доллардан ортиқ деб баҳоланмоқда. Айни дамда, инвестор Маҳсулот лойиҳага оид барча молиявий ва геологик хавфларни  ҳам ўз зиммасига олади. 

Ушбу барча қийинчиликларни ҳамда бундай шароитда лойиҳани амалга ошириш учун кўп йил кераклигини ҳисобга олиб, Битимга 35 йиллик муддат шарти киритилди. Айни дамда ушбу шарт Ўзбекистон Республикасидаги  бошқа конлар ва блокларга нисбатан қўлланилмайди. У фақат «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конига нисбатан амал қилади. 

Қайд этиш жоизки, лойиҳанинг амалаг оширилиши давлат томонидан қатъиц назорат қилинади. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Битимга оид барча ишлар Ўзбекистон Республикасида таъсис этилган Оператор томонидан олиб борилади.

Газни қайта ишлаш заводи  қурилиши тугатилиб, газ олиш ишлари бошланганидан сўнг  газни сотишдан олинадиган даромад (солиқлар тўланганидан ва ҳаражатлар қопланганидан кейин) Ўзбекистон Республикаси ва инвестор ўртасида 50 га 50 ҳисобида тақсимланади. Юқори молиявий кўрсатгичларга эришилган тақдирда,  Давлатнинг улуши 80%ни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш