Qidirish

15:49 / 2023-02-14 297 0 Сиёсат

«Туркия қийин дамларда чузилган ёрдам қўлини ҳеч қачон унутмайди» — Эрдоған

Туркия раҳбари ҳалокатли зилзилалар оқибатларини бартараф этишда Туркияга ёрдам беришга шошилган барча давлатларга миннатдорчилик билдирди.

world-news

Туркия қийин дамларда чўзилган ёрдам қўлини ҳеч қачон унутмайди, деди Президент Режеп Тоййип Эрдоған БАА ташаббуси билан ташкил этилган Жаҳон ҳукумати саммити иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида. 

Туркия раҳбари аввалроқ саммитда шахсан иштирок этишни режалаштирганини, аммо режалар 6 февраль куни содир бўлган 7,7 ва 7,6 балли зилзилалар муносабати билан қайта кўриб чиқилганини таъкидлади. 

Катта миқёсдаги табиий офатлар оқибатларини Туркиянинг ўн вилоятида 13,5 миллион киши ҳис қилди. Ер силкинишлари 500 км лик ҳудудда сезилган. Афсуски, катта вайронагарчилик юз берди. Олимларнинг таъкидлашича, бу зарбалар 500 та атом бомбаси портлашига тенг энергия ажралиб чиқди, - деди сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, Туркия нафақат ўз тарихидаги, балки инсоният тарихидаги энг йирик табиий офатлардан бирига дуч келди.

Эрдоған, эпицентри Туркиянинг Қаҳраманмарас шаҳрида бўлган вайронагарчиликли зилзилалар зонасида фаолият олиб бораётган қидирув-қутқарув гуруҳлари ўтган тўққиз кун ичида 8 мингдан ортиқ одамни вайроналар остидан қутқарилганини айтди.

Афсуски, қулаган минглаб уйлар вайроналари тозаланиши билан қурбонлар сони ҳам ортиб бормоқда. Зилзиладан жабр кўрган 81 мингдан ортиқ Туркия фуқаросининг баъзилари шифохоналардан чиқарилди. Қидирув-қутқарув гуруҳлари вайроналар остидан 8 мингдан ортиқ одамни қутқариб олди, — деди Эрдоған.

Сиёсатчи халқ қўллаб-қувватлаши туфайли мамлакат ушбу офат оқибатларини қисқа вақт ичида бартараф этишига ишонч билдирди.

Туркия раҳбари ҳалокатли зилзилалар оқибатларини бартараф этишда Туркияга ёрдам беришга шошилган барча давлатларга миннатдорчилик билдирди.

Давлат раҳбари дунёнинг юздан ортиқ давлати, жумладан саммитга мезбонлик қилган Бирлашган Араб Амирликлари Туркияни қўллаб-қувватловчи баёнотлар берганини эслатди.

Баъзи давлатлар қутқарувчиларни Туркияга юборди, баъзилари ёрдам йиғиш кампанияларини бошлаб, бирдамлик кўрсатди. Айрим давлатлар Анқарани қўллаб-қувватлаганликларини билдиришди. Бу фалокат [ўчоғи Туркияда бўлган зилзила] халқаро бирдамликнинг муҳимлигини яна бир бор исботлади, — деди Президент.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш