Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
ДХХ наркокурьерлар гуруҳини қўлга олди
Уларга Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида ҳукм ўқилди.
Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилоятида наркотик модда олди-сотдиси билан шуғулланган бир нечта шахсни қўлга олди.
Маълум бўлишича, Термиз туманида яшовчи, 1989 й.т. фуқаро 2021 йилнинг сентябрь ойида Денов туманида тожикистонлик шахсдан 2 кг “опий” моддасини 14 минг АҚШ долларига сотиб олади ва келгусида уни қайта сотиб, даромад топиш мақсадида уйида сақлайди.
2022 йилнинг июнь ойида у Термиз шаҳри ва Термиз туманида яшовчи, 1983 ва 1986 йилларда туғилган 2 нафар таниши билан ушбу ажал оғусини 40 минг АҚШ долларига сотган вақтларида, улар Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида Термиз шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. шахс ҳам мазкур ноқонуний ишга аралашганлиги аниқланди. Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ҳукмига кўра, ушбу
4 нафар шахс Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан айбдор деб топилиб, уларга 12 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.



