Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
«Яширин имтиҳон»да вакилларимиз иштирок этмаган, ХБА тадбирларига агентликнинг мутлақо алоқаси йўқ» – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги аҳолига хизмат кўрсатиш мономарказидаги ҳолатга раддия берди
Кеча, 12 февраль куни Effect.uz интернет-нашрида банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш мономарказида гўёки яширин тарзда имтиҳон ўтказилганлиги тўғрисида видео материал эълон қилинди.

Видеода имтиҳонлар Миграция бўлими ходимлари томонидан олиб борилиши ва расмий Телеграм каналда хабар берилиши айтилган бўлиб, унда «таниш билишчилик» масаласига чек қўйилмагани ёритилган.
Мазкур вазият юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги баёнот бериб, хорижга иш кетиш учун яширин имтиҳон ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Яъни, ҳолатни ўрганиш натижасида маълум бўлишича, «TURON WORLD COOPERATION» хусусий бандлик агентлиги томонидан 11, 12 ва 13 февраль кунлари Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази биносида пайвандлаш бўйича тренинг ўтказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот каналларида ушбу тадбир ҳақида маълумотлар эълон қилинмаган ва унда Агентлик вакиллари иштирок этмаган.
Шунингдек, агентлик матбуот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норовнинг қайд этишича, ушбу ва бошқа хусусий бандлик агентликлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги олдида ҳисобдор эмас ҳамда ушбу ташкилотлар тегишли лицензияга эга бўлгач, фаолиятларини мустақил олиб боради.
«Улар тадбиркорлик субъекти сифатида мустақил фаолият олиб боради, уларнинг рўйхатдан ўтиши, лицензия олиши, ҳисобот бериши каби жараёнларига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутлақо алоқадор эмас. Шунинг учун, «Турон Wорлд Cооператион» хусусий бандлик агентлиги ва фуқаролар ўртасида нима келишув, қандай мажбуриятлари бор, биз билмаймиз», дейди агентлик матбуот котиби Ортиқхўжа Норов.
Агентлик шунингдек, фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, лицензияли фаолият тури ҳисобланишини ва лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари рўйхати Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги сайтида доимий эълон қилиб борилишини эслатган.
Ҳозирги вақтда фуқароларни хорижга ишга жўнатиш ваколатига эга ташкилотлар сони 8 тани ташкил қилади: Рўйхат ушбу ҳаволада.



