Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 218

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 320

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

09:36 / 2023-02-12 1098 0 Жамият

Самарқандда шифокорлар ўртасида муштлашув содир бўлди

Тиббиёт ходимларидан бирига жиноят иши қўзғатилди.

world-news

Ижтимоий тармоқларда Паяриқ тумани Челак шифохонаси ходимлари ўртасидаги жанжал акс этган видеоматериал тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 февраль куни шифохонанинг режали хирургия бўлимида ходимлар ўртасидаги ўзаро келишмовчилик сабаб келиб чиққан. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, жанжалда тан жароҳати етказишда гумонланаётган А.Н.га нисбатан Паяриқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш