Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

19:09 / 2023-02-10 528 0 Сиёсат

«Ғарб вазиятни сиёсийлаштирмоқда» — Асад

Дунё мамлакатлари Россия туфайли, Башар Асад раҳбарлигидаги давлатга ёрдам беришни истамаяпти.

world-news

Сурия президенти Башар ал-Ассад Алеппо шаҳрига сафари чоғида Ғарб зилзила фонида вазиятни сиёсийлаштираётгани, у ерда инсонпарварлик йўқлигини айтди.

Бугун, 9 февраль куни Сурия президенти Алепподаги касалхонага ва зилзиладан кейин вайроналарни олиб ташлаш жойига ташриф буюрди.

Табиийки, Ғарб вазиятни сиёсийлаштирмоқда. Гуманизмга келсак, у илгари ҳам, ҳозир ҳам йўқ”, — деди Сурия раҳбари. 

Душанба куни эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила юз берди, кучли силкинишлар Сурияда ҳам сезилди. 

Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг пайшанба куни берган маълумотларига кўра, мамлакатда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1347 нафарга етган, қурбонлар сони 2,2 мингдан ошган.

Аввалроқ Асад рафиқаси Асма билан Алепподаги зилзила қурбонлари жойлашган касалхонага ташриф буюрган эди. Туркия каби оғир мусибатни бошидан ўтказган сурияликлар сиёсий ўйин қурбони бўлишмоқда. Руслар чангалида қолган мамлакат ҳозирда ёрдамга жуда муҳтож ҳолатда бўлиб турибди.

Дунё мамлакатлари эса Россия туфайли, Башар Асад раҳбарлигидаги давлатга ёрдам беришни истамаяпти. Бунинг ортида ким турганини эса яхши ўзингиз яхши биласиз. 

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Сурия гуманитар ёрдамга муҳтож эканлигини қайд этиб, дунё мамлакатларини ёрдам беришга чақирди. 

Айни пайтда ҳамма билиши керакки, ҳеч қандай санкциялар Сурия халқига ёрдам кўрсатишга таъсир қилмаслиги керак”, — деди у.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш