Сўнгги янгиликлар
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
«Аслида 20 млрд сўм ажратилган эди» — Назарбеков харид қилинган 14 млрд сўмлик автомобиль ҳақида маълумот берди

Миллий матбуот марказида Маданият вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда жорий йилда амалга оширилиган ишлар, келгуси режалар таҳлил қилинди. Шу билан бирга соҳадаги баъзи камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Хусусан, Маданият вазири Озодбек Назарбеков давлат тадбирларида маданият соҳаси вакиллари бепул хизмат қилаётгани, соҳани ривожлантириш учун менеджерлар етишмаётганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Тадбирда, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган Маданият вазирлиги томонидан харид қилинган 14 млрд сўмлик машина ҳақида ҳам маълумот берилди.
Вазирнинг айтишича, соҳада замонавий техникаларга эга бўлган махсус автомобилни сотиб олиш учун аслида давлат томонидан 20 млрд сўм маблағ ажратилган.
“Бу Маданият вазирига топшириқ сифатида берилган. Яъни соҳада махсус автомобиль сотиб олиш учун аслида 20 млрд сўм ажратилган эди.
Биз буни 14 млрд га тушириб, арзонроқ қилиб, кўриб-билиб, нархи бўйича талашиб сотиб олганмиз. Ҳали улар қўлимизга етиб келганича йўқ, яқин кунларда келади. Ва шуни баралла айта оламан, биз харид қилаётган машина яқин қўшни давлатларда ҳам йўқ”,- дейди вазир.
Назарбековнинг таъкидлашича, мазкур транспорт воситалари техникаларга бой ва жуда қулай. Агар айнан ўша машиналарда энг чекка ҳудудларга бориб, концерт ташкил қилиниши керак бўлса, ўша жойнинг ўзида 20 дақиқадан сўнг концертни бошлаб, хонандани саҳнага таклиф қилиш мумкин.
“Ушбу машиналарда 20 дақиқа ичида барча техник ишлар қилиниб, концертни бошлаш мумкин. Уни ўзида саҳнаси бор, овоз кучайтиргичларидан тортиб, экранларигача бўлади.
У замонавий кўринишдаги катта саройларни, дейлик, “Халқлар дўстлиги” санъат саройининг ҳудди кичрайтирилган саҳнасидек бўлади” — деб қўшимча қилди Озодбек Назарбеков.



