Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ДХХ бир нечта ер сотарларни қўлга олди
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Жойларда ер майдонларини ноқонуний сотишга уриниш ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати Ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Боёвут туманидаги масъулияти чекланган жамият раҳбари мазкур МЧЖга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун нотурар жой сифатида берилган 1 гектар ер майдонининг 50 сотихини турар жой қуриш учун кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 12.500 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Андижон вилоятида кузатилган ҳолатда эса Улуғнор туманида яшовчи, 1990 й.т. ва Балиқчи туманида яшовчи, 1999 й.т. икки фуқаро Улуғнор туманидаги фермер хўжалик раҳбарига гўёки мазкур хўжалик ер майдонларида шерикчилик асосида тадбиркорлик билан шуғулланишларини айтиб, унинг ишончига киришади ва фермер хўжалигига боғдорчилик учун ажратилган 4 гектар ер майдонининг кадастр ҳужжатларини ҳамда фермер хўжаликнинг расмий муҳрини қўлга киритишади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур икки фуқаро ушбу 4 гектар ер майдонини 148 млн. 200 минг сўм эвазига харидор номига расмийлаштириб беришга келишиб, ундан сўралган пулни олган вақтларида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.