Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 21

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 101

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 191

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 218

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 196

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 321

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 295

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 271

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

17:46 / 2023-02-08 390 0 Ҳодисалар

Вайроналар остида 47 соат жон сақлаган 6 ёшли бола ва ака-сингиллар қутқариб олинди

Кеча зилзиладан сўнг, 29 соат вайроналар остида қолиб кетган 6 ойлик чақалоқ ва унинг онаси қутқарилган эди.

world-news

Туркиянинг жануби-шарқидаги Шанлиурфа шаҳрида олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари доирасида вайроналар остидан 47 соат ўтиб олти ёшли бола қутқариб олинди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Аҳмет Аяз Абақ исмли бола Янгишеҳир маҳалласида қулаган беш қаватли бино вайроналари остидан қутқарилган. Болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, касалхонага ётқизилган.

Шунингдек, Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятининг Антакя вилоятида зилзиладан 46 соат ўтиб кўнгиллилар 10 ёшли Али Муллаўғли ва унинг 15 ёшли синглиси Зейнеп Муллаўғлини вайроналар остидан қутқариб олди.

Қайд этиш керак, кеча зилзиладан сўнг, 29 соат вайроналар остида қолиб кетган 6 ойлик чақалоқ ва унинг онаси қутқарилган эди.

Эслатиб ўтамиз , 6 февраль, душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди.

Эпицентр Туркиянинг Қаҳраманмараш вилояти, содир бўлган икки вайронкор зилзила қурбонлари сони 7108 кишига етди, 40910 киши жароҳат олди. Эрдоған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш