Сўнгги янгиликлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
ИИВ тизимида Қўриқлаш департаменти фаолияти йўлга қўйилди
Ўзбекистонда “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади
Ўзбекистонда “очиқ банкинг” ва токенлаштирилган молиявий воситалар учун янги тизим жорий этилади
Ҳукумат “Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби”ни тасдиқлади
Ўзбекистонда финтех соҳасини қўллаб-қувватлаш учун янги тизим ва инвестиция механизмлари жорий этилади
«Улар катта товон тўлайдилар» — Эрдоған
Эрдоған хавфсизликка таҳдид баҳонасида бир қанча Ғарб давлатларининг Истанбулдаги консулликларининг вақтинча ёпилишини қоралади.
Туркия раҳбари дипломатик миссиялар ёпиқ қолишда давом этса, Анқара тегишли жавоб чораларини кўриши ҳақида огоҳлантирди.
“Яқинда Ташқи ишлар вазирлигимиз ушбу давлатларнинг элчиларини чақириб, уларга ультиматум қўйди. Унда айтилишича, агар бу давлатлар бундай хатти-ҳаракатларни давом эттирса, улар катта товон тўлайдилар”, — деди Эрдоған Туркия ғарбидаги Айдин вилоятида ёшлар билан учрашувда.
Унинг сўзларига кўра, Туркия Вазирлар Маҳкамасининг душанба куни бўлиб ўтадиган йиғилишида мавжуд вазият бўйича зарур қарорлар қабул қилинади.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бу давлатларнинг ҳаракатлари мақсадли эканини айтган эди.
Истанбулдаги бир қанча давлатларнинг бош консулликлари иши вақтинчалик тўхтатилиши фонида тўққиз давлатнинг элчилари Туркия ТИВга чақирилди.
Президент Эрдоған, Украинадаги уруш туфайли юзага келган глобал озиқ-овқат инқирози таҳдиди ва Қора денгиз йўлаги бўйлаб ғалла хавфсиз ташиш бўйича Туркия воситачилигида тузилган келишувга ҳам тўхталди.
“Биз Қора денгиз орқали донни қабул қилиб, бутун дунёга тарқатамиз. Президент Путин: “Келинг, бу донни текинга берайлик, сиз эса уни унга айлантириб, қашшоқ Африка мамлакатларига юборасиз” деганди.
Биз рози бўлдик ва ҳозир буни қиламиз. Албатта, бу кимнидир хавотирга солмоқда. Лекин нима бўлишидан қатъий назар, биз тўғри иш қиламиз”, — деди Туркия раҳбари.