Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

17:33 / 2023-02-06 668 2 Ҳодисалар

12 ёшли қизнинг жасади топилган ташландиқ майдонда тозалаш ишлари бошланди

Адлия вазири маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова ушбу жойга кичкина ёдгорлик ўрнатишни таклиф қилди.

world-news

Янгийўл туманида 12 ёшли қизчанинг жасади топилган майдонда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда “Газета.uz” туман ҳокимлигининг матбуот котибига таяниб хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, қизчанинг жасади топилган ташландиқ майдон ҳозирда тозаланиб, ободонлаштириш ишлари бошланган.

“Ҳозир тумандаги 12-автобус саройи ҳудудидан бошлаб ташландиқ дала майдонигача тозалаш, ободонлаштириш ишлари кетмоқда. Дарахтларнинг ортиқча шохлари олиниб, йўллар очилади, чироқлар ўрнатилади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, февраль ойида "Очиқ бюджет" лойиҳаси доирасида камералар ўрнатиш бўйича ташаббус киритилади.  Адлия вазири маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова ушбу жойга кичкина ёдгорлик ўрнатишни таклиф қилди.

Мен ушбу жойга кичкина ёдгорлик ўрнатишни таклиф қиламан — бир туп атиргул бутасида очилмай турган ғунча тимсоли акс этган. Муслимани унутмаслигимиз учун, бундай фожианинг такрорланишига йўл қўймаслигимиз учун”, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилганди.Бош прокуратура унинг вафотида 29 ёшли эркакни гумондор деб топиб, қўлга олди.

Марҳуманинг оила аъзолари қотиллик юз берган маҳалланинг кўчалари ёритилмаслиги, ёлғизоёқ кўчалар ҳам кўплиги, қолаверса, йўлларда камералар йўқлиги ҳақида эътироз ҳам билдирганди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш