Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

16:54 / 2023-02-06 961 0 Сиёсат

«Коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат» – ССВ вазирининг сўзларига қарши баёнот берилди

Амрулло Иноятов Соғлиқни сақлаш тизимида 2023 йил “Коррупцияга қарши курашиш йили” деб эълон қилганди.

world-news

Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазири Амрулло Иноятов шифокорлар билан очиқчасига суҳбатлашгани акс этган видео тарқалди.

Унда Иноятов шифокорлардан бирига беморларга меҳр билан қаралса, рози бўлиб “баракаси”ни бериб кетиши ҳақида гапирган. Соғлиқни сақлаш вазирининг ушбу сўзлари юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жамоатчилик кенгаши баёнот берди. 

Соғлиқни сақлаш тизимида коррупцияни камайтириш Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, кенг жамоатчиликнинг, хусусан, Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлиб турибди. 

Жамоатчилик кенгаши Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятининг коррупциянинг олдини олиш бўйича бошлаган ишларини қўллаб-қувватлайди.

Шу билан бирга, шифокорларни рағбатлантириш йўлларидан бири сифатида беморлар берган маблағнинг  эътироф этилишини қонунчиликка ва мамлакатда олиб борилаётган коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат сифатида қайд этади.

Мазкур таклиф тизимда коррупциявий жиноятлар сонининг ортишига ҳамда шифокор касби мавқеининг пасайишига, соғлиқни сақлаш тизимига халқнинг ишончи камайишига сабаб бўлади. 

Жамоатчилик кенгаши шифокорларни рағбатлантиришда беморлардан пул олиш сингари (ихтиёрий ёки ихтиёрий эмаслигидан қатъий назар) ноқонуний хатти-ҳаракатларни бартараф этиш ҳамда ҳақ тўлашнинг тоифаланган механизмини жорий этиш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий мақсади бўлиши лозимлигини билдиради”, — дейилади баёнотда. 

Қайд этиш жоиз, Амрулло Иноятов Соғлиқни сақлаш тизимини 2023 йил “Коррупцияга қарши курашиш йили” деб эълон қилганди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш