Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Қорақалпоғистонда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. 5 киши ҳалок бўлган
ЙТҲ оқибатида “Жаслиқ” посёлкасида яшаган 5 киши — икки эркак ва уч нафар аёл вафот етган.

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида “Nexia-3” юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 4 февраль куни А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу автомобиль йўлининг “Жаслиқ” посёлка фуқаролар йиғинидан ўтган қисмида юз берган. Nexia-3 ҳайдовчиси Қўнғирот тумани йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганида бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Kruz.uz’га кўра, ЙТҲ оқибатида “Жаслиқ” посёлкасида яшаган 5 киши — икки эркак ва уч нафар аёл вафот етган.
Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ қошидаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



