Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

21:26 / 2023-02-05 767 0 Жамият

«Мендирман Жалолиддин» сериалида буюк тарихий шахс сиймосини гавдалантириш имконига эга бўлдим» — Сезгин Эрдемир

 Сериалда Жалолиддин Мангубердининг устози  Темир Маликнинг гавдалантирган турк актёри интервью берди.  

world-news

“Мендирман Жалолиддин” сериалида “Темур Малик” ролини ижро этган турк актёри Сезгин Эрдемир ўз образи ҳақида фикр билдирди.  

Мендирман Жалолиддин» сериалида буюк тарихий шахс — Темур Малик сиймосини гавдалантириш имконига эга бўлдим. Бу образнинг ўзига хос жиҳатлари шундаки, бугун ҳам, тарихда ҳам Темур Малик сингари садоқатли, закий инсонлар ҳамиша қадрланган ва давлат бошқаруви, элчилик масалалари, ҳарбий юришларда катта роль ўйнашган”, — деди актёр. 

У Темур Малик сиймосини яратишда, унинг қайси жиҳатларига эътибор берганини айтди.

Темур Малик сиймосини жонлантириш асносида нафақат айни шу образ, балки ҳар бир даврда ўз вазифасига масъул, унга ишонганларга асло хиёнат қилмайдиган, елкасини тута оладиган, суянадиган қаҳрамонлар, мард инсонларнинг характерини очиб беришга ҳаракат қилдим. 

Суратга олиш жараёнларида ўзбек актёр, актрисалари билан ҳамкорликда ишлаш жуда мароқли бўлди. Бошқа-бошқа тилларда гаплашсакда, бир-биримизни тушуниб, ўз ролларимизни сидқидилдан ижро этдик.

Суратга олиш жараёнлари бошланиши билан барчамиз қайси юртданлигимиз, тилларимиз фарқли эканлигини унутиб, образга киришамиз, чегара билмас туйғулар ўртага чиқади ва ҳамма ўз образида яшашни бошлайди. 

Ўйлайманки, “Темур Малик” образи орқали Жалолиддиннинг устози, ҳар ишда маслаҳатчиси ва энг ишонган, суянган дўсти бўлган яна бир халқ қаҳрамонини жонлантирганим томошабинларга манзур бўлади”, — деди Эрдемир.

 Маълумот учун, 14 январь куни Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан суратга олинган “Мендирман Жалолиддин” тарихий сериалининг иккинчи мавсуми премьераси бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш