Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Самарқандда ичида 1 млрдга яқин пули бўлган банкомат ўғирланиб, майдалаб юборилган
Самарқандда ичида 720 млн сўм пули бўлган банкомат ўғрилари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 25 январ куни Каттақўрғон тумани “А.Навоий” МФЙ “А.Навоий” кўчасида ўрнатилган банкомат шохобчасидан номаълум шахслар томонидан бир дона банкомат қурилмаси ичида бўлган 720.000.000 сўм миқдордаги пуллари билан ўғирлаб кетилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Каттақўрғон туман “Таварон” маҳалласи ҳудудидаги ташландиқ жойдан ўғирланган банкомат аппарати бўлакларга бўлинган ҳолда топилган.
Ушбу жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни қидириб топиш бўйича олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятни тўрт киши — икки 29 ёшли, бир 28 ва яна бир 25 ёшли фуқаролар содир этгани аниқланган. Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.