Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 225

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 356

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

14:39 / 2022-12-10 714 4 Жамият

Алимент тўловчилардан хорижга чиқиш тақиқини қандай ечиш мумкин?

world-news

Давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.

Алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак.

Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади. Гаров қиймати БҲМнинг 250 бараваридан (75 млн сўмдан) кам бўлмаслиги лозим. Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

Ушбу мавзу юзасидан Адлия вазирлиги масъул ходими Бобур Каримов батафсил маълумот берган.

— Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги қонунига (ЎРҚ-459-сон) асосан, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 421-моддаси алимент тўлашга мажбур шахсга республикадан чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартибини назарда тутган қоидалар билан тўлдирилди.

Унга кўра, вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса, давлат ижрочиси тўлов ёки гаров шартномаси тўғрисидаги тегишли ҳужжат олинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли органларни қарздор жисмоний шахснинг республикадан чиқишини чеклаш олиб ташлангани тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам бўлмаслиги лозим.

Мазкур қоида қонун кучга кирган кундан эътиборан олти ой ўтгач, яъни 2018 йил 11 июль кунидан амалга киритилган.

Изоҳлар 4

Saltanat toshboyeva
2022-Dec-11 15:10
Assalomu alaykum men Tojigiston Respublikasi fuqorasiga turmush chiqib ajralganman bishqa respublika fuqorasidan qanday aliment undirsam buladi
Saltanat toshboyeva
2022-Dec-11 15:11
Assalomu alaykum men Tojigiston Respublikasi fuqorasiga turmush chiqib ajralganman boshqa respublika fuqorasidan qanday aliment undirsam buladi ikki farzandim bor ammo zaksim bumagan shariy nikoxdan utganmiz
Аминов..Боходир.
2022-Dec-25 23:18
Ман.хорижга..чикишим.к.манга..6.йил..такие куйилган
Аминов.боходир..
2022-Dec-25 23:20
Манга..6 йил.такик куйилган..ман хорижга.чикишим.керак..911971313
Фикр билдириш