Сўнгги янгиликлар
Трамп инсоният тарихидаги энг муҳим баёнотни эълон қилишни режалаштирмоқда
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди
Байденнинг ўғли қамалиши мумкин
Венесуэла мухолифати етакчиси ўз Нобель мукофотини Трампга топширди
Фарғонада 14 ёшли қиз бильярдхонада зўрланди. 4 нафар гумонланувчилар қўлга олинган
АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда К5 экологик синфига мос АИ-80 русумидаги импорт автобензини сотувга чиқарилди
Аввал эълон қилинганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан республика аҳолиси эҳтиёжларини сифатли автобензин билан таъминлаш мақсадида, акциядорлик жамияти тасарруфдаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулот билан бир қаторда, тайёр маҳсулотлар ҳам импорт қилинмоқда.
Жорий йилнинг январь ойида “Татнефть” (Россия) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган АИ-80-К-5 автобензинни импорт қилиш бўйича келишувга эришилиб, "ТАНЕКО" заводидан жами 50 минг тонна АИ-80-К-5 русумдаги автобензини юклаб берилган.
АИ-80 автобензинга бўлаётган талабнинг ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, тақчиллик, узилишлар ва АЁҚШлардаги навбатларнинг олдини олиш мақсадида, 4 февраль кунидан бошлаб Жамият тасарруфидаги АЁҚШлар орқали импорт қилинган АИ-80-К-5 русумли автобензин сотувга чиқарилди.
Товар-хомашё биржасида АИ-80-К-5 русумли автобензиннинг бошланғич нархи бир тоннаси учун 7 168,3 минг сўм, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда истеъмолчиларга сотиладиган якуний нархи бир литри учун 6 000 сўмни ташкил этмоқда.

Февраль ойида “Татнефть” компаниясидан қўшимча 50 минг тонна АИ-80-К-5 автобензини харид қилиниши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун: Жамият томонидан жорий йилнинг январь ойида “Газпром” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 5 минг тонна АИ-80-К-5 русумли автобензин харид қилиниб, АЁҚШлар орқали республикамиз истеъмолчилари учун реализация қилинди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати