Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
«Султон Увайс Қароний» музейидан Қуръони Карим ноёб қўлёзмасини ўғирлаганларга ҳукм ўқилди
1874 йилда ҳаттотлар томонидан кўчирилган нодир қўлёзмали Қуръони Карим китобининг ички бозордаги нархи 92 млн сўмга баҳоланган.

Наманган вилоятида жойлашган “Султон Увайс Қароний” зиёратгоҳидан Қуроъни Каримнинг ноёб қўл ёзмасини ўғирлаганларга ҳукм ўқилди.
2022 йил 10 август куни Э.А Наманган шаҳрида истиқомат қилган эски таниши ва жиноий шериги Р.Ш билан бирга ўғирлик қилди.
Таъкидланишича, икки шахс юзларига ниқоб, қўлларига ишчи қўлқоп кийиб, тунги соат 01:00ларда туманнинг “Балиқкўл” маҳалласида жойлашган “Султон Увайс Қароний” зиёратгоҳи музейига келганлар. Жиноятларини яшириш мақсадида зиёратгоҳ чироқларини асосий тармоқдан узишади.
Сўнгра музейда сақланаётган, 1874 йилда ҳаттотлар томонидан кўчирилган нодир қўлёзмали Қуръони Карим китобини ўғирлаганлар. Ташқарига чиққач, Э.А муқаддас китобни ўзининг “Cobalt” автомашинаси юкхонасига жойлайди.
Кейин Наманган шаҳрига келиб, каломуллоҳни Р.Шнинг синглиси Н.Шга яшириб қўйишади. Аммо хонадон соҳибасига китобнинг ўғирланганини айтишмайди.
Бироқ зиёратгоҳ ҳудуди ва атрофига ўрнатилган видеокузатув мосламалари жиноятни қисқа фурсатда фош этишга ёрдам берди. Натижада ўғрилик қилганлар қўлга олиниб, китоб “Султон Увайс Қароний” зиёратгоҳига қайтарилган. Қўлга олинган икки нафар шахсга эса жиноят иши қўзғатилган.
Яқинда мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судида кўриб чиқилди. Суд Э.Абдусатторов ва Р.Шоисаевни Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан айбдор деб топиб, уларни озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум этди.
Маълумот ўрнида, Маданий меърос агентлигининг 2022 йил 22 декабрдаги санъатшунослик экспертизаси хулосасида, нодир “Қуръони карим” китобининг Ўзбекистон ички бозоридаги баҳоси 92.000.000 сўм деб белгиланган.



