Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Президент Андижондаги маҳалла ҳаётини кўздан кечирди
Президент Садда таги маҳалласида яшовчи Диёр Мамадалиевнинг хонадонида меҳмон бўлиб, вилоятда йиғма уйларни кўпайтириш бўйича тавсия берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон туманидаги Садда таги маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди.

Маълум бўлишича, бу маҳаллада 3 минг 600 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Оилалар ердан унумли фойдаланишнинг ҳадисини олган.

Кейинги йилларда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида паррандачилик, узумчилик, иссиқхоналар ташкил этилмоқда. Шунингдек, маҳалла ҳудудида тўқимачилик корхонаси, озиқ-овқат дўконлари ва устахоналар бор.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш бўйича қилинаётган ишлар бу маҳалла ҳаётида ҳам сезилмоқда. Буни маҳаллада ишсизлик камлиги, ўтган йили бирорта ҳам жиноят бўлмаганида ҳам кўриш мумкин.

Президент шу ерлик Диёр Мамадалиев хонадонида меҳмон бўлиб, мезбонларни янги уйлар билан муборакбод этди. Маълумки, Андижон вилоятида аҳоли зич жойлашган.
Уй-жойга талаб катта. Жумладан, Мамадалиевлар уйида ҳам беш оила яшаётганди. Шу боис хонадон ҳовлисида тажриба тариқасида йиғма уйлар қурилди. Улар камхарж, иссиқ-совуқ ва ёнғинга чидамли, қуриш ҳам осон.


“Уй инсоннинг энг асосий эҳтиёжларидан бири. Ҳам давлат, ҳам тадбиркорлар томонидан кўплаб турар жойлар қурилаётгани халқимиз манфаатини таъминлаяпти. Танлов имкониятини кенгайтириш учун, эҳтиёжмандлар учун бундай арзон уйлар ҳам керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бундай уйларни кўпайтириш, улар учун зарур қурилиш материалларини маҳаллийлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир