Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
«Норин» дарёсининг қирғоқлари мустаҳкамланди — Наманган ФВБ
Дарёнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш орқали аҳоли яшаш хонадонлари ва бино иншоотларига бўлган хавф даражаси бартараф этилган.
“Норин” дарёсининг қирғоқ мустаҳкамлаш ва дамба тиклаш ишлари туну-кун олиб борилди, дея хабар бермоқда Наманган ФВБ матбуот хизмати.

ФВБ маълумотига кўра, Норин тумани Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Норин” дарёсининг чап қирғоқ ПК 334+61 дан ПК 337+11 гача бўлган қисмида 250 метр масофада дамба тиклаш ишлари олиб борилган.
Тиклаш ишлари давомида 3990 м3 шағал, 3500 м3 харсанг тош ва 2506 м3 хашар йўли билан келтирилган темир йўл шпаллари билан мустаҳкамланди ҳамда 406 нафар шахсий таркиб ва 266 та махсус ва муҳандислик техникалари жалб этилган.

Тезкор ҳаракат натижасида ҳозирда 407 та аҳоли яшаш хонадонлари, 70 гектар майдонда 4 та балиқчилик хўжаликлари, 1 та боғдорчилик хўжалиги, 1 та мактаб ва 1 та Мактабгача таълим ташкилоти объектларига нисбатан бўлган хавф даражаси бартараф этилди.