Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Самарқанд халқаро аэропортида туризм ахборот маркази очилди
Самарқанд шаҳрида ўтган йили 9 та туристик ахборот маркази фаолият кўрсатган бўлса, 2023 йилда уларнинг сонини 18 тага етказиш режалаштирилган.
Самарқанд халқаро аэропорти ҳудудида туризм ахборот маркази ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, туризм ахборот марказида чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартиби, туристлар учун қизиқарли бўлган маданий мерос объектлари, туристик йўналишлар, жамоат транспорти хизматлари, автомобиль ижараси, умумий овқатланиш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, меҳмонхоналар, тиббий ёрдам марказлари ва бошқалар бўйича батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин.
Таъкидлаш керак, Самарқанд шаҳрида ўтган йили 9 та туристик ахборот маркази фаолият кўрсатган бўлса, 2023 йилда уларнинг сонини 18 тага етказиш режалаштирилган.
Ахборот марказининг очилиши Президентнинг 2022 йил 24 декабрдаги “Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилди.
Маълумот учун, Самарқанд 2023 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) пойтахти ҳисобланади. UNWTO Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессияси айнан Самарқандда ўтказилади.