Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари IHT’нинг Маданият институти президенти билан учрашув ўтказди
Учрашувда Ўзбекистоннинг IHT доирасидаги тадбирларда иштироки, ташкилотга аъзо давлатлар билан маданий-гуманитар ҳамда туризм соҳаларидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (IHT)нинг Маданият институти президенти Муроджон Бубрибоевни қабул қилди.
Таъкидлаш керакки, учрашувда Ўзбекистоннинг IHT доирасидаги тадбирларда иштироки, ташкилотга аъзо давлатлар билан маданий-гуманитар ҳамда туризм соҳаларидаги ҳамкорлик, келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Маълумот учун, IHT'нинг Маданият институти Минтақавий маданий ривожланиш институти негизида ташкил этилган бўлиб, ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида кенг кўламли маданий тадбирлар бўйича ташаббускор, мувофиқлаштирувчи, молиялаштирувчи ва назорат қилувчи функцияни бажаради.

Жумладан, маданият соҳасидаги таълим муассасалари, музей ва кутубхоналар, телевидение ҳамда таҳририятлар, маданий мерос ва спорт йўналишларида аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш институтнинг асосий вазифалари сирасига киради.