Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Мавжуда Мирзаева номаълум шахслар томонидан олиб кетилганлиги айтилмоқда
У уч кундан буён қўнғироқларга жавоб бермаяпти, фарзандлари ҳам журналист билан боғлана олмаган.

Ижтимоий тармоқларда собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг матбуот котиби Мавжуда Мирзаева олиб кетилганлиги айтилмоқда, ундан уч кундан бери хабар йўқ.
Хабарингиз бор, 27 январь куни Human.uz ва Sof.uz сайти директори Хуршид Далиев, сайтларнинг бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ҳибсга олинди.
Қайд этилишича, ушбу воқеадан сўнг Мирзаева ҳам номаълум шахслар томонидан олиб кетилган. У уч кундан буён қўнғироқларга жавоб бермаяпти, фарзандлари ҳам журналист билан боғлана олмаган.
Kun.uz журналисти Илёс Сафаровнинг манбаларга таяниб хабар беришича, Human.uz сайти бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва таҳририятнинг яна 4 нафар ходими қўйиб юборилган.
ДХХ баёноти
ДХХ органлари томонидан фуқаро И.А.дан келиб тушган мурожаатга асосан, фуқаро Д.Х. ва бошқаларнинг “Telegram” мессенджеридаги “Kompromat.uzb” ва бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари сабабли уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва хозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов давомида процесс иштирокчилари адвокат билан таъминланган.
“Тергов жараёнларини олиб боришда уларнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши кафолатланади. Ушбу жараён билан боғлиқ маълумотлар доимий равишда эълон қилиниб борилади”, — дейилади хабарда.
Нашр офиси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қуйи Чирчиқ тумани бўлими томонидан муҳрланган.
Human.uz сайти блокка тушурилган эди.



