Qidirish

23:39 / 2023-01-30 1092 0 Жамият

Жалолиддин Аҳмадалиев, Ботир Эргашев ва Нилуфар Усмонова — «Янги Ўзбекистон юлдузлари» аниқланди

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ таъсис этилган ушбу мукофотни топшириш маросими Янги Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилаётганини алоҳида таъкидлади.

28 январь куни "Zoʻr TV" телерадиокомпаниясининг «Renessans Hall» суратга олиш мажмуасида «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофотини топшириш маросими ўтказилди.

Тадбирни очиб берган Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ таъсис этилган ушбу мукофотни топшириш маросими Янги Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилаётганини алоҳида таъкидлади.

«Энг муҳими, номзодлар «Миллий танловлар» платформасида очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида кенг жамоатчиликнинг онлайн  овоз бериши орқали аниқланди. Аниқроғи, бугун  ўз йўналишида «энг яхши» деб топилганлар халқимиз томонидан холис баҳоланди", — деди вазир. 

Қайд этиш жоизки, мукофотга номзодлар театр, цирк, мусиқа соҳасининг эстрада, анъанавий, академик, фольклор, бастакорлик, композиторлик, рақс, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, бадиий ижод ҳамда маданият ва санъатнинг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган соҳа вакиллари орасидан 20 та номинация бўйича саралаб олинди. 

Демак, номинациялар бўйича қуйидагилар ғолиб бўлди:

Йилнинг энг яхши анъанавий эркак хонандаси — Хушнуд Солижонов

Йилнинг энг яхши анъанавий аёл хонандаси — Гулбаҳор Эрқулова

Йилнинг энг яхши ранг тасвир рассоми — Зебинисо Шарипова

Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши —  Ботир Ҳакимов

Йилнинг энг яхши кутубхоначиси — Фарҳод Жўраев

Йилнинг энг яхши вазирлик телелойиҳаси — «Актёр»

Йилнинг энг яхши маънавият тарғиботчиси — Жамила Шермуҳаммедова

Йилнинг энг яхши адиби (шоир) — Ботир Эргашев

Йилнинг энг яхши бастакор — Нодир Умаров

Йилнинг энг яхши раққосаси — Дилноза Ортиқова

Йилнинг энг яхши созандаси — Дониёр Юнусов

Йилнинг энг яхши бадиий жамоаси — Суғдиёна Ўзбек халқ чолғулари комер оркестри

Йилнинг энг яхши театр актрёри — Аброр Мухиддинов

Йилнинг энг яхши театр актрисаси — Гуласал Раҳманова

Йилнинг энг яхши цирк артисти — Стежка Вероника

Йилнинг энг яхши театр режиссёри — Асқар Холмўминов

Йилнинг энг яхши ёш бахшиси — Улдавлет Сарсенбаева

Йилнинг энг яхши опера ижрочиси — Умид Исроилов

Йилнинг энг яхши эстрада аёл хонандаси — Нилуфар Усмонова

Йилнинг энг яхши эстрада эркак хонандаси — Жалолиддин Аҳмадалиев

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шу пайтга қадар кутубхона соҳасида фаолият юритаётганлар эътироф этилмаган. «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофотини топшириш маросимига эса айнан «Йилнинг энг яхши кутубхоначиси» номинацияси ҳам киритилди. 

Таъкидлаш керакки, ўзбек санъатининг ёрқин намоёндалари ижросидаги гўзал куй-қўшиқлар, турли рақслар, сўз усталари чиқишлари ва бошқа кўнгилочар шоулар маросимга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Бу каби тадбирлар, албатта, Ўзбекистон маданияти, санъатининг янада тараққий этиши ва бутун дунёда тан олинишида муҳим аҳамиятга эга.

Манба: Маданият ва туризм вазирлиги

Изоҳлар 0

Фикр билдириш