Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Улуғбек Қосимов масъулиятсиз мактаб директорини ишдан олди яна бирига «ҳайфсан» берди
Сурхондарё вилоятининг 13 туманида ҳоким ўзгарди. Вилоят ҳокими мазкур ўзгаришдан кейин илк “юришини” Бойсун туманидан бошлади.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг бугунги ҳудудларга ташрифи Бойсун туманига бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ҳоким бошчилигидаги ишчи гуруҳ ташрифнинг илк манзилида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда аҳоли турмуш тарзини ўрганиш мақсадида туманнинг “Сайроб” маҳалласига борди.
Ҳокимликнинг хабар беришича, “Сайроб” маҳалласи Обгир қишлоғида янгидан замонавий 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилган.
Яқин кунларда фаолиятини бошлаш арафасида бўлган ушбу боғчада таълим-тарбия тожик тилида олиб борилади ҳамда инглиз ва рус тилларини ўргатиш йўлга қўйилади.
Вилоят раҳбари янги таълим ташкилотида яратилган шароитларни ўрганиб, атрофни ободонлаштириш ва фаолиятини бошлаш мақсадида зарур ишларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Кейинги манзил “Сайроб” маҳалла биноси бўлди. Бино таъмирталаб, абгор ҳолатда. Масъуллар томонидан бинони таъмирлаш, маҳаллада фаолият юритаётган ходимлар учун шароитлар яратиш чоралари кўрилмаган.
Шунингдек, ушбу маҳалла биноси ёнида икки қаватли давлат-хусусий шерикликда мактабгача таълим ташкилоти биносининг қурилиш ишлари, муддати ўтиб кетган бўлсада тугалланмаган.
Қосимов масъуларни ушбу камчиликларга эътибор қаратмагани, муаммоларни ҳал қилмаганлиги учун танқид қилди. Маҳалла биносини тартибга келтириш, маҳалладаги “бешлик”нинг ҳар бири учун алоҳида хона ажратиш юзасидан топшириқлар берилган.
Қурилиши тугалланмаган боғча бўйича туман прокурорига тадбиркор билан ишлаб, қурилиш ишларини 10 кун муддатда якунлаш ва фаолиятини бошлаш чораларини кўриш, агарда ушбу муддатда ишлар бажарилмаса қонун доирасида ишни кўриб чиқиш, бино учун қилинган ҳаражатларни қоплаб бериш ва бошқа салоҳиятли тадбиркорга бериб, таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш топшириғи берилди.
Вилоят ҳокими ҳар бир ҳудудга қилган ташрифи давомида албатта мактаблар фаолияти билан ҳам танишмоқда ва мактаблардаги мавжуд муаммоларни ўрганди.
Дастлаб, Қосимов “Хўжабулғон” маҳалласида жойлашган, 624 ўринли 36-сонли мактаб фаолияти билан танишди. Ушбу мактабнинг 2 гектарлик ҳудудида ободонлаштириш, тозалаш, дарахт экиш ишлари олиб борилмаган.
Спорт зали сифатсиз таъмирланган, ўқувчилар ва маҳалла ёшларининг спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратилмаган.
Мактаб директорининг масъулиятсизлиги сабабли қатор камчиликларга йўл қўйилган. Шу сабабли мактаб директорига “ҳайфсан” интизомий жазоси бериш, 10 кун муддатда мактаб спорт зали, файеси ва коридорларини таъмирлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилган.
Бундан ташқари "Сайроб" ҚВПнинг "Хўжабулғон" таянч пункти биносини ҳам енгил таъмирлаш, дорихона ташкил этиш, иситиш печлари билан таъминлаш бўйича туман ҳокимига вазифалар юкланди.
Шунингдек, “Оби” маҳалласида жойлашган 1-сонли мактаб биноси кўздан кечирилди. Туман марказида жойлашган ушбу мактабнинг ҳам очиқ майдонларига дарахт этиш, ободонлаштириш, тозалаш ишлари бажарилмаган.
Мактаб ҳудуди ҳанузгача қор ва музламалардан тозаланмаган. Таълим сифати ҳам қониқарсиз аҳволда. Ушбу хато ва камчиликлар йўл қўйганлиги, ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошганлиги учун мактаб директори ва унинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг фаолиятини ўрганиш, лавозимига лойиқлик масаласини кўриб чиқиш топшириғи берилди.
“Шу ўринда ҳурматли фуқароларимиздан вилоят ҳокимининг ҳудудлардаги ўрганиш ишлари давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича берган топшириқлари ижроси устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишида ўз кўмакларини беришларини, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасида вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида изоҳ қолдиришларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.