Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 53

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 55

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 132

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 217

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 244

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 221

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 350

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 318

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

20:58 / 2023-01-27 707 0 Жамият

Ўзбекистонга 2022 йилда 5 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган

2023 йилда Ўзбекистонга 7 миллион нафар хорижлик туристлар ташриф буюриши кутилмоқда.

world-news

2022 йилда хорижий давлатлардан Ўзбекистонга жами 5,2 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрди. Бу 2021 йилги кўрсаткичдан (1,8 миллион нафар) деярли 3 баробарга кўпдир, дея хабар бермоқда Маданият ва туризм вазирилиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, қўшни давлатлардан ўтган йили жами 4 364,8 минг нафар турист ташриф буюрди ва бу 2021 йилга нисбатан 283 фоизга кўпдир.

Шунингдек, қолган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларидан 606,4 минг нафар (2021 йилга нисбатан 291 фоизга кўп), узоқ хориж мамлакатларидан 261,6 минг нафар (2021 йилга нисбатан 198 фоизга ортиқ) турист Ўзбекистонга келди. 

Жумладан, Туркиядан 75,5 минг (2021 йилга нисбатан 171 фоизга кўп), Жанубий Кореядан 19,9 минг (2021 йилга нисбатан 347 фоизга кўп), Германиядан 17,7 минг (2021 йилга нисбатан 257 фоизга кўп), АҚШдан 13,1 минг (2021 йилга нисбатан 242 фоизга кўп), Франциядан 11 минг (2021 йилга нисбатан 372 фоизга кўп) ҳамда Буюк Британиядан 10,5 минг (2021 йилга нисбатан 264 фоизга кўп) турист Ўзбекистонни зиёрат қилди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2022 йилда Ўзбекистонга келган туристларнинг 49,6 фозини, яъни 2 593 400 нафарини 31 ёшдан 55 ёшгача бўлган кишилар ташкил қилган. 

Шунингдек, хорижлик туристларнинг 723,3 минг нафари - 18 ёшгача бўлганлар, 846,5 минг нафари – 19 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ҳамда 1 069,6 минг нафари 50 ёшдан ошган кишилар бўлди.

Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистонга 7 миллион нафар хорижлик туристлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш