Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Иккита ҳарбий қисмга махсус техникалар топширилди» — Мудофаа вазирлиги
Мудофаа вазирлиги бошқа ҳарбий қисмлар ҳам замонавий ҳарбий техникалар билан таъминланишини маълум қилди.
Бугун, 27 январь куни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайробод ва Какайди гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисмларга янги техникалар топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлик томонидан ҳарбий қисмларга қандай техникалар берилганлиги ҳақида қисман бўлса-да маълумот берилмаган. Бироқ суратлардан ҳарбийларга “Камаз” 4326 русумли бир ўқли йўл танламас юк машинаси совға қилинганини кўриш мумкин. Ушбу машина асосан аскарларни ташиш учун хизмат қилади.



“Мазкур ҳарбий техникалар мамлакатимиздаги маҳаллий заводларда йиғилган бўлиб, ёнилғи сарфи бўйича тежамкорлиги, манёвр имкониятлари кенглиги ва бошқа техник кўрсаткичлари билан ажралиб туради”, — дея таъриф берилган хабарда.