Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Аёл кишининг кўчага чиқиш одоблари тўғрисида видео тайёрлаган блогерлар жаримага тортилди
Тошкент шаҳар ИИБ ўзининг мурожаатида фуқароларни ўзбек менталитети, миллий урф-одатлари ва жамиятда қабул қилинган юриш-туриш қоидаларини хурмат қилган ҳолда, миллий қонунчилигикка итоаткор бўлишга чақирган.
Аёл кишининг кўчага чиқиш одоблари тўғрисида видео тайёрлаган блогерлар жаримага тортилди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь ойида блогерлар (Тошкент шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Х.Д. ва 1989 йилда туғилган И.О.лар) томонидан “Аёл кишининг кўчага чиқиш одоблари...” сарлавҳа номли видеолавҳа тарқалган.
Ҳолатни ўрганиш мақсадида Х.Д. ва И.О.лар жорий йилнинг 26 январь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИО ФМБга таклиф этилган.
“Ўтказилган суҳбат давомида аёлларнинг кўчага чиққанида ўзларини қандай тутиши, одоби, бегона шахслар билан қандай муносабатда бўлишлари ҳақида ўз ташаббусларига кўра шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда муносабат билдирганликлари маълум бўлди.
Ўтказилган профилактик суҳбат давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун талаблари тушунтириб ўтилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунига асосан, жинс бўйича билвосита камситиш, яъни бир жинсдаги шахсларни бошқа жинсдаги шахсларга нисбатан ноқулайроқ ҳолатга тушириб қўядиган вазиятларни, ҳолатларни ёки мезонларни яратиш,
шу жумладан гендер тенгсизликни оммавий ахборот воситалари, таълим, маданият орқали тарғиб этиш, муайян жинсдаги шахслар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар ёхуд талаблар белгиланишига йўл қўйилмайди.
Ушбу Қонуннинг
29-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Шундай экан, турмушда ва жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишда инсонлар ўзларининг диний ва аҳлоқий қарашлари орқали бошқаларга баҳо бериши ёки бошқача кўринишда шахсий ҳаётига аралашиши мумкин эмас. Ушбу тартибга қарши ҳар қандай инсонларнинг ҳаракати қонун асосида қатъий
таъқиб қилинади.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг 10-моддасига биноан, мамлакат ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Шу муносабат билан, блогерлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1842-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)га асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.
“Ҳурматли фуқаролар! Турли миллат ва конфессия вакиллари истиқомат қиладиган жамиятимизда қонун билан ўрнатилган ва ижтимоий келишув асосида тартибга солинадиган муносабатларга қарши ҳар қандай турдаги ножоиз гап-сўз ва саъй-ҳаракатлар аҳоли орасида тушунмовчиликлар юзага келишига ва турли муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади.
Халқимиз менталитети, миллий урф-одатлари ва жамиятда қабул қилинган юриш-туриш қоидаларини хурмат қилган ҳолда, миллий қонунчилигимизга итоаткор бўлишга чақирамиз
”
, — дейилади хабарда.